Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чўл ҳудудида бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Чўл ҳудудида бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Миллий гвардия, ИИВ ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида рейд тадбирлари давом этмоқда.

Бухоро вилояти Пешкў тумани чўл ҳудудларида олиб борилган рейд тадбирлари давомида фуқаролар М.М. ҳамда З.М. ўзларига тегишли «ГАЗ-53» русумли иккита автомашинада ҳар бири уч нафардан ёлланма ишчи ёллаб, саксовул ўсимлигини чопиб, олиб кетаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилганда улар воқеа жойидан қочишга уринган. Бироқ тезкор ҳаракатлар натижасида Жондор туманининг Мохончўл ҳудудида қўлга олинган ҳамда тегишли тартибда расмийлаштирилган.

«Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан Бухоро вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси ходимлари томонидан табиатга етказилган зарар миқдорини аниқланганда, ушбу кўрсатгичлар 36 000 000 (ўттиз олти миллион) сўмни кўрсатмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаролар — М.М. ҳамда З.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг