Чўлпон асос солган журнал қайта тикланди
Бир асрлик тарихга эга «Ўзбекистон матбуоти» журнали қайта нашр этила бошлади. Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан мазкур журналнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, Журналистика ва коммуникациялар университети илмий ишлар бўйича проректори Нозима Муродова, «Ўзбекистон матбуоти» журнали бош муҳаррири Нодирахон Абдуллаева, хорижий давлат элчихоналари ваколатхоналари вакиллари, журналистлар ва талабалар иштирок этишди. «Ўзбекистон матбуоти» журнали журналистик илмий ишларини ёритувчи журнал бўлиб, илмий-маърифий, филология бўйича Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган.
Мазкур журналга 1918 йилда «Туркистон матбаачиси» (1918-1924 йиллар) номи билан ўзбек ва рус тилларида яхлит ҳолда ойда 2 марта чиққан. Маълумотларга кўра, мазкур журнал асосчиларидан бири машҳур жадидчи шоир Абдулҳамид Чўлпондир.
Кейинчалик «Мухбирлар йўлдоши» (1928-1938 йиллар), «Болшевистик матбуот» (1939-1941 йиллар), «Маҳаллий матбуот ходимларига ёрдам» (1952-1964 йиллар), «Ўзбекистон матбуоти» (1965-1968 йиллар), «Мухбир» (1969-1990 йиллар) номлари билан чоп қилинган.
2017 йилда журнал молиявий қийинчиликлар сабабли фаолиятини тўхтатган эди. Қайта тикланган журнал бош муҳаррирлигига Нодирахон Абдуллаева сайланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter