COVID-19ни енгишда керакли маблағ миқдори маълум қилинди
COVID-19га қарши курашда халқаро харажатлар камида 100 миллиард долларни ташкил этади, дея маълум қилди ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.
«COVID-19нинг кейинги тўлқинлари асоратларига яна 10 триллион сарфлашдан олдин, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, бутун олам янги дори воситалари, жумладан, ишлаб чиқилаётган вакциналарга 100 миллиард сарфлашига тўғри келади», — деди у Женеведа бўлиб ўтган брифингда.
ЖССТ бош директорининг сўзларига кўра, биринчи навбатда, ҳозир ЖССТнинг COVID-19га қарши курашиш учун дори воситаларини ишлаб чиқиш, ишланмаларни тезлаштириш, ишлаб чиқариш ва тартибга солиш бўйича халқаро дастурига 31,3 миллиард зарур.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТнинг маълумотларига кўра, дунё бўйича 20 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинган бўлиб, улардан 737 минг нафари вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter