Цукерберг “миллиардерлар бункери”даги ҳашаматли уйга 170 миллион доллар сарфлади
Meta корпорациясининг ҳаммуассиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан сунъий равишда барпо этилган Индиан-Крик оролида, “миллиардерлар бункери” номи билан танилган ҳудуддан 170 миллион долларга ҳашаматли қаср сотиб олди. Бу ҳақда Bloomberg манбаларига таяниб хабар берди.
Агентликнинг сотувчилар вакилларига таяниб ёзишича, “бу ҳозирга қадар Майами тарихидаги энг қиммат битим ҳисобланади. У алоҳида ҳолатдек кўринса-да, бозордаги бошқа кўчмас мулк объектлари ва таклифларга қараб, 100 миллион доллардан ортиқ қийматдаги битимлар сони янада кўпайишини кутиш мумкин”.
Флорида штати жанубидаги Майами-Дейд округида жойлашган Индиан-Крик ороли XX аср бошларида барпо этилган бўлиб, унинг майдони тахминан 120 гектарни ташкил этади.
“Миллиардерлар бункери”да, шунингдек, Amazon асосчиси Жефф Безос, АҚШ президентининг куёви Жаред Кушнер ҳамда молиячи Карл Айкан каби таниқли шахслар ҳам кўчмас мулкка эгалик қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter