Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даҳо билан яшаш машаққатлари

Даҳо билан яшаш машаққатлари

Леонид Гайдайнинг вафотидан сўнг актриса оғир йўқотишни бошидан кечирди. Шундай бўлса-да, бу жудоликни енгиб ўтди ва ёшига катталигига қарамай кинофильмларда суратга тушишда давом этди. Жумладан, Георгий Данелиянинг «Чикка ёки пукка» фильмида, Виола Тараканова ҳақидаги детектив сериалда, «17-рақамли афсона» ва «Экипаж» картиналарида намоён бўлди, ҳатто жорий йилнинг ўзида «Таъминланган аёллар» сериалида суратга тушди.

Нина Гребешкова даҳо билан яшашнинг бошқа – қийин томонлари билан ҳам тўқнашган. Эри вафот этгач, йиллар ўтиб, унга Леонид Гайдайнинг шарафини ҳимоя қилишига тўғри келди. Бу режиссёрнинг фильмларида қатнашган айрим актрисалар жамоатчилик олдида у ҳақида салбий фикрлар билдиришган эди. Масалан, «Кавказ асираси» фильми юлдузи Наталья Варлей ўз автобиографик китобида Гайдай меҳмонхонада уни ўпишга уринганини, девор ортида эса хотини бўлганини ёзади. «Бриллиант қўл»даги роли билан танилган Светлана Светличная ҳам режиссёрнинг «ҳаддан ташқари жиловланмаган» хулқ-атвори ҳақида сўзлаб берган.

Нина Гребешкова эса шундай деганди:

– У менга хиёнат қилганми? Мен учун бу қизиқ эмас. Гайдай учун ҳам, деб ўйлайман. Ҳолбуки, у таъсирчан, ниҳоятда ҳайратга тушадиган одам эди. Гайдай барча қаҳрамонларини яхши кўрарди – Селезнёванинг жозибасидан, Варлейнинг мафтункорлигидан завқ оларди. Мен ҳеч қачон уни рашк қилмаганман, аксинча, ўрнига ўзимни қўйиб кўриб, тушунишга ҳаракат қилганман. Ҳаммасига рухсат берганман. У буни суиистеъмол қилганми-йўқми, билмайман».

Гребешкова турмуш ўртоғини ниҳоятда соғинарди, у билан учрашгани боис ўзини омадли деб ҳисобларди. Бирор кунни Гайдайни эсламасдан ўтказмасди.

«Биласизми, мен хотирада у билан ўтган барча лаҳзаларни қайта-қайта ёдимга оламан ва ҳайрон қоламан – у мени қандай қилиб кўтара олди, ахир жудаям тоқатсиз эдим!» – деган эди Нина Павловна ғам-ғусса билан.

Энди Леонид Гайдай ҳам, Нина Гребешкова ҳам йўқ.

Ёрқин, меҳрибон инсон – Нина Павловна Гребешкова майин табассуми билан томошабинлар хотирасида қолади.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг