Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш куни пойтахтнинг айрим кўчалари ёпиқ бўлади

Дам олиш куни пойтахтнинг айрим кўчалари ёпиқ бўлади

Дуатлон бўйича ҳаваскор ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубогининг биринчи босқичи ўтказилиши муносабати билан 18 апрель куни соат 07:30 дан 12:30 га қадар қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:

1) Тўлиқ ёпилиш: Зулфияхоним кўчаси – Лабзак кўчасидан (MobiUz офиси) Нурафшон айланма йўлигача;

2) Тўлиқ ёпилиш: Нурафшон айланма йўли – Зулфияхоним кўчасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчасигача (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси);

3) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Шароф Рашидов шоҳ кўчаси – Осиё кўчасидан (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси) Абдулла Қодирий кўчасигача («Жасорат» ҳайкали);

4) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Абдулла Қодирий кўчаси – Шароф Рашидов шоҳ кўчасидан («Жасорат» ҳайкали) Лабзак кўчасигача («Анҳор-Локомотив» боғи).

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг