Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 7-12° илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 21-26° илиқгача исийди. Ушбу ҳарорат шу кунларнинг кўп йиллик қийматларидан 2-3° га юқори бўлади.
Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида якшанба куни ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-12° илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 17-22° илиқдан юқори ва меъёрдан 2-3° паст бўлади.
Шу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter