Дам олиш кунлари ҳаво яна қиздиради

Ўзбекистон бўйича 27-28 май кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида ва Фарғона водийси эртага қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол бироз 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати секин кўтарилади ва 32-35 даражани, шимолда ва чўл ҳудудларда 35-37 даражани ташкил этади. Бундай ҳарорат фони май ойи охири учун бўлган меъёрий қийматларга яқиндир.
Пойтахтимизда 27-28 май кунлари ҳаво очиқ бўлади. Шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 16-18 даража, кундуз кунлари 30-33 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter