Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари ҳаво жуда иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво жуда иссиқ бўлади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон ҳудудига кечадан бошлаб Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Ушбу ҳодиса сабаб 29—30 май кунлари илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди, жуда иссиқ об-ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати 36-39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-42 даражагача кўтарилади.

Мамлакат бўйлаб, асосан, кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланиши билан баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг