Дам олиш кунлари кўпчилик ҳудудларда қор ёғади

Жорий йил 24-25 феврал кунлари республиканинг кўпчилик ҳудудларида вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Ўзгидромет хабарига кўра, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 февралда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида эса шанба куни вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter