Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?
Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади? Ҳафта ўртасида кузатилган совуқдан сўнг, бугун ва яқин кунларда Ўзбекистон бўйича ҳаво аста-секин илиқлашади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 8-11 даража илиқ атрофида бўлди, якшанба куни эса термометр устуни 14-17 даража илиқгача кўтарилади.
Кечалари ҳарорат бироз секин кўтарилади ва 0-5 даража илиқни, шимолда баъзи жойларда 1-2 даража совуқгачани ташкил этади.
Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат асосан кечлари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 15 ноябрда 8-11даража илиқ, 16 ноябрда 11-13 даража илиқ, 17 ноябрда 14-16даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter