Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат кадастрлар палатаси мансабдори ушланди

Давлат кадастрлар палатаси мансабдори ушланди

Фото: ДХХ

Аввалроқ ДХХ томонидан Тошкент шаҳри ва қатор вилоятларда ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Қайд этилишича, Жомбой туманида яшовчи, 1999 й.т. шахс ҳам Давлат кадастрлар палатасининг мазкур тумандаги филиали ходими билан келишган ҳолда, ҳокимлик захирасида бўлган 25 сотих бўш ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 24 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Давлат кадастрлар палатасининг Жиззах вилоятидаги туман филиалларидан бирининг раҳбари маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадони ёнида жойлашган 38 сотих ер майдонини аукцион орқали сотиб олишда кўмаклашиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига ундан 6,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.

ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағидан 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Сирдарё туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро ҳам ўзганинг ишончига кириб, Гулистон тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 6 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг