Давлат хизматларида Одилбек-робот пайдо бўлди

Давлат хизматлари агентлиги ўз хизматларини аҳолига оддий ва содда қилиб тушунтириш учун робот персонаж — Одилбек хизматларидан фойдаланишга ўтди. Бу ҳақда агентликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилди.
Одилбек-робот хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари агентлигининг телеграм-каналига ўтишингиз керак.
Робот ишни электрон рақамли имзо (ЭРИ) нималигини тушунтириш ва уни қандай олиш мумкинлигидан бошлади. Чунки ЭРИ барча давлат хизматларининг калити — бу хизматлардан фойдаланиш учун сизда албатта электрон рақамли имзо бўлиши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter