Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлатга 1 миллиард сўмлик зарар етказган газ қуйиш шохобчаси

Давлатга 1 миллиард сўмлик зарар етказган газ қуйиш шохобчаси

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбир давомида Пастдарғом тумани «Жаҳонгир НДН» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасини (АГТКШ) туманнинг «Найман», «Чархин» МФЙлари, Самарқанд туманининг «Гулобод», «Газчилар» ва «Янгиобод» МФЙлари ҳамда Самарқанд шаҳри «Кимёгарлар» қўрғони аҳолиси (жами 17000 та хонадон) ва 84 та улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи, юқори босимли диаметри 325 мм бўлган ер ости газ қувурига 100 мм.ли қувурлар билан ноқонуний уланиб фойдаланиб келганлиги аниқланди ва тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Ўтказилган тадбир бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1 млрд. сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги ҳисобланиб, «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг