Деновда пластик картадан 13,5 миллион сўм ўғирлаган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқаронинг пластик картасидан қарийб 13,5 миллион сўм пул ўғирлаган шахс аниқланди.
Маълум қилинишича, Денов тумани «Янги куч» маҳалласида яшовчи, M.Салима (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 15 июнь куни «Cobalt» русумли автомашинада ўзига тегишли бўлган «Redmi 5» русумли телефон аппарати қолиб кетиши натижасида ушбу телефон аппаратининг клик иловасидан номаълум шахс 13.400.000 сўм пул маблағини ечиб олганлигини билдирган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи, Б.Саттор содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.
Жорий йилнинг 19 июль куни С.Сатторга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter