«Deutsche Bank»: «кучли» ва «кучсиз» валюталар

Германия банки — «Deutsche Bank» мутахассислари Россия рублини муносиб қадрланмаган валюталар қаторига киритди.
Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, айни пайтда рубль «ҳаққоний курси»га нисбатан 15 фоиз кучсиз.
Турк лираси ва колумбия песоси ҳам қадри аслига нисбатан паст валюталар сифатида тилга олинди.
Немис мутахассислари «ўта кучайтириб юборилган» валюталарни ҳам тилга олишди, булар — вона (Жанубий Корея), бат (Таиланд), крона (Чехия), франк (Швейцария) ва доллар (АҚШ).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter