«КамАЗ» ҳайдовчиси суд ҳукмидан норози. Диана Еникеева иши апелляция тартибида қайтадан кўриб чиқилади
Каттақўрғон туманидаги мактаб ўқитувчиси Диана Еникеева иши бўйича суд жараёни якунига етгани ҳақида хабар берилганди.
«Дарё» нашри жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг «Telegram»даги расмий каналига таяниб хабар беришича, Диана Еникееванинг бевақт ўлими ҳолати бўйича чиқарилган суд ҳукмидан норози бўлган «КамАЗ» ҳайдовчисига оид жиноят иши вилоят судининг апелляция инстанциясида жорий йилнинг 22 май куни соат 10:00 да кўриб чиқилади.
1 май куни Каттақўрғон туман суди ҳукми билан ўқитувчини уриб юборган юк машинаси ҳайдовчиси Акром Элмуродов Жиноят кодексининг 266-моддасида кўзда тутилган жиноятни (йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситалари эксплуатацияси қоидаларини бузиш) содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йилга озодликдан ҳамда 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter