Диана фожиасига бир йил: нималар ўзгарди?
2018 йилнинг 14 март куни кўча тозалаш ишларига жалб қилинган Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 42-умумтаълим мактабининг 23 ёшли ўқитувчиси Диана Еникеева катта йўлдаги тўсиқларни оқлаётганда юк машинаси уриб кетиб ҳалок бўлганди.
Ўқитувчилар Диана Енекееванинг хотирасини абадийлаштиришда ёрдам сўраб Президентга мурожаат қилишди (видео)
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 42-мактаб ўқитувчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди.
Диана Еникеевани уриб юборган «КамАЗ» ҳайдовчисига чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолди
Диана Еникеева иши бўйича «КамАЗ» ҳайдовчиси суд ҳукмидан норозилик билдиргани ва иш апелляция тартибида қайтадан кўриб чиқилиши ҳақида хабар берган эдик.
«КамАЗ» ҳайдовчиси суд ҳукмидан норози. Диана Еникеева иши апелляция тартибида қайтадан кўриб чиқилади
Каттақўрғон туманидаги мактаб ўқитувчиси Диана Еникеева иши бўйича суд жараёни якунига етгани ҳақида хабар берилганди.
Рамазон ўйлари (видео)
Рамазонда ўтганларни эслаш, хотирлаш савобли иш, дейдилар. Биз бугун мажбурий меҳнатнинг қурбони бўлган, 23 ёшида фожиали ҳалок бўлган ўқитувчи Диана Енекеевани хотирлашни лозим топдик.
Диана фожиаси. Туман ҳокими ўринбосари ва ҳайдовчига ҳукм ўқилди
Қайд этилишича, Д.Еникеевани уриб кетган юк автомобили ҳайдовчиси А.Э. 6 йилга озодликдан маҳрум этиш, Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари ва хўжалик ишлари мудири 2 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.
Марҳум Диана Еникееванинг оиласига товон пуллари тайинланди
Каттақўрғон туманидаги 42-сонли мактабнинг меҳнат тўгараги ўқитувчиси Диана Еникееванинг вафоти Махсус текшириш комиссияси хулосасига биноан, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса деб топилди ва тегишли тартибда Н-1 шаклидаги далолатнома тузилди.
Самарқанд вилояти ҳокими: «Диананинг фарзандини оталиққа олганман»
Мен авваламбор мана шу ҳодиса айнан Самарқандда юз берганлиги учун президентдан, сиздан кечирим сўрайман! Мана, катта йиғилишда сўз бериб айтаман: бундан кейин Самарқанд вилоятида бирорта ижтимоий соҳа вакили мажбурий меҳнатга жалб этилмайди!
Ўқитувчи Диана фожиаси: Рост сўз қани, ёлғон қани?
Давлат раҳбари Диана Еникееванинг ўлимида ўзини айбдор сезаяпти, чора кўраяпти! Ана бу мардлик! Ана бу ҳамият! Ана бу ўзбеклик! Ана бу иймонли раҳбарнинг гапи! Аммо бугунгача қанча катта-кичик раҳбарлар Диана фожиасини «ёпиб юбориш», бу билан йигирмата панжаси билан маҳкам ёпишиб олган амал курсиларини эҳтиёт қилишга уринишди. Диана шўрликнинг руҳига ҳам хиёнат қилишди.
Прокуратура ўқитувчилар ободонлаштириш ишларига жалб қилинганини тан олди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани прокуратураси ўқитувчилар 14 март куни ободонлаштириш ишларига жалб қилинганини тан олди. Айнан ўша кунги ободонлаштириш ишлари чоғида ёш ўқитувчи Диана Еникеева фожиали ҳалок бўлган эди.