Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диана фожиасига бир йил: нималар ўзгарди?

14/03/2019

2018 йилнинг 14 март куни кўча тозалаш ишларига жалб қилинган Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 42-умумтаълим мактабининг 23 ёшли ўқитувчиси Диана Еникеева катта йўлдаги тўсиқларни оқлаётганда юк машинаси уриб кетиб ҳалок бўлганди.

Ўқитувчилар Диана Енекееванинг хотирасини абадийлаштиришда ёрдам сўраб Президентга мурожаат қилишди (видео)

27/05/2018

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 42-мактаб ўқитувчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди.

Диана Еникеевани уриб юборган «КамАЗ» ҳайдовчисига чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолди

22/05/2018

Диана Еникеева иши бўйича «КамАЗ» ҳайдовчиси суд ҳукмидан норозилик билдиргани ва иш апелляция тартибида қайтадан кўриб чиқилиши ҳақида хабар берган эдик.

«КамАЗ» ҳайдовчиси суд ҳукмидан норози. Диана Еникеева иши апелляция тартибида қайтадан кўриб чиқилади

21/05/2018

Каттақўрғон туманидаги мактаб ўқитувчиси Диана Еникеева иши бўйича суд жараёни якунига етгани ҳақида хабар берилганди.

Рамазон ўйлари (видео)

19/05/2018

Рамазонда ўтганларни эслаш, хотирлаш савобли иш, дейдилар. Биз бугун мажбурий меҳнатнинг қурбони бўлган, 23 ёшида фожиали ҳалок бўлган ўқитувчи Диана Енекеевани хотирлашни лозим топдик.

Диана фожиаси. Туман ҳокими ўринбосари ва ҳайдовчига ҳукм ўқилди

14/05/2018

Қайд этилишича, Д.Еникеевани уриб кетган юк автомобили ҳайдовчиси А.Э. 6 йилга озодликдан маҳрум этиш, Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари ва хўжалик ишлари мудири 2 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.

Марҳум Диана Еникееванинг оиласига товон пуллари тайинланди

12/05/2018

Каттақўрғон туманидаги 42-сонли мактабнинг меҳнат тўгараги ўқитувчиси Диана Еникееванинг вафоти Махсус текшириш комиссияси хулосасига биноан, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса деб топилди ва тегишли тартибда Н-1 шаклидаги далолатнома тузилди.

Самарқанд вилояти ҳокими: «Диананинг фарзандини оталиққа олганман»

17/04/2018

Мен авваламбор мана шу ҳодиса айнан Самарқандда юз берганлиги учун президентдан, сиздан кечирим сўрайман! Мана, катта йиғилишда сўз бериб айтаман: бундан кейин Самарқанд вилоятида бирорта ижтимоий соҳа вакили мажбурий меҳнатга жалб этилмайди!

Ўқитувчи Диана фожиаси: Рост сўз қани, ёлғон қани?

14/04/2018

Давлат раҳбари Диана Еникееванинг ўлимида ўзини айбдор сезаяпти, чора кўраяпти! Ана бу мардлик! Ана бу ҳамият! Ана бу ўзбеклик! Ана бу иймонли раҳбарнинг гапи! Аммо бугунгача қанча катта-кичик раҳбарлар Диана фожиасини «ёпиб юбориш», бу билан йигирмата панжаси билан маҳкам ёпишиб олган амал курсиларини эҳтиёт қилишга уринишди. Диана шўрликнинг руҳига ҳам хиёнат қилишди.

Прокуратура ўқитувчилар ободонлаштириш ишларига жалб қилинганини тан олди

12/04/2018

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани прокуратураси ўқитувчилар 14 март куни ободонлаштириш ишларига жалб қилинганини тан олди. Айнан ўша кунги ободонлаштириш ишлари чоғида ёш ўқитувчи Диана Еникеева фожиали ҳалок бўлган эди.

Диана Еникеева фожиаси ортидан Каттақўрғон тумани ХТБ мудири, 42-мактаб директори ишдан бўшатилган

07/04/2018

Фуқаро Комил Жалилов фожиавий ҳалок бўлган каттақўрғонлик 23 яшар ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлими юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган. У мазкур мурожаатига Самарқанд вилояти прокуратурасидан берилган жавобни «Facebook»даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида эълон қилди.

Халқ таълими вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қарши

07/04/2018

Жорий йилнинг 14 март куни Каттақўрғон туманидаги 42-мактабнинг ўқитувчиси Диана Еникеева билан содир бўлган аянчли ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлигида йиғилиш ўтказилган. Юқоридаги каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича маҳаллий ҳокимлик билан биргаликда олиб бориладиган ишлар белгилаб олинган.

23 яшар ўқитувчининг ўлими тафсилотларини суриштирган журналист ўзига босим ва таҳдид бўлаётганини айтмоқда

26/03/2018

«Xabar.uz»нинг Самарқанд вилоятидаги махсус мухбири, журналист Каримберди Тўрамурод ўзининг «Facebook»даги саҳифасида каттақўрғонлик ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлими тафсилотларини ёритганидан сўнг унга нисбатан босим ва таҳдидлар бўлаётганини маълум қилди.

«На чин мусулмонмиз, на кофир тамом...»

25/03/2018

Бугун кечаси билан ухлаганим йўқ, йўл юриб чарчаб келдим, лекин шу икки кун ичида хаёлимдан ўтган фикрларимни ёзмасам, шу воқеаларга ўз позициямни айтмасам, ўзимни кечирмас эдим.

Каттақўрғон фожиаси. Бу ҳолат такрорланмаслиги учун мактаблар маҳаллий ҳокимлик тасарруфидан чиқарилиши керак

22/03/2018

Яхшиямки, самарқандлик расмийлар Диана Енекеева олий маълумотга эга бўлмагани сабабли аллақачон ишдан бўшатилганини ёзишмади — ё эсларига келмаган, ё инсоф қилишган.

Хўрланиш ҳикояси: «Ўқитувчининг қадри керосиндан арзон»

21/03/2018

Яна бир йили ёзги меҳнат таътилини туман ҳокимининг буйруғи билан пахта даласида ўтказдик. Ҳар куни битта пахта майдонида эгатлар оралаб қайта-қайта юришимизни талаб қилишарди. Бунинг сабабини сўрасак, ғўзаларга тегиниб, қимирлатиб турилса иссиқ кўпроқ таъсир қилиб, кўсак тезроқ очилишини айтишарди.

Наврўз марафони, Каттақўрғон фожиаси шоирлар нигоҳида, «АГМК»нинг кашанда ҳужумчиси, Трампдан Эронга Наврўз совғаси, боқибеғам пандалар ва бошқа хабарлар

20/03/2018

Бугун, 20 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Ўқитувчиларни муҳофазаловчи қонун керак!

20/03/2018

Кўпчилик ўқитувчининг ўзини айблаяпти, қўйдек ҳайдаса кетаверадими, бормайман, кўча тозаламайман десин деяпти. Лекин, назаримда, бу жаҳл устида айтилган гап, конструктив таклиф эмас.

Хайрулла Ҳамидов ва Нодир Жонузоқ Каттақўрғон фожиасига муносабат билдиришди

20/03/2018

Миллат эртаси, юрт тақдирига дахлдор ушбу масала ижод аҳлини ҳам таъсирлантирди. «Ёшлик» журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ ҳамда «Маданият ва маърифат» телеканали муҳаррири Хайрулла Ҳамидов ўзбекистонлик шоирлар орасида биринчилардан бўлиб мазкур мавзуда юракларга оғриқ солувчи сатрларни қоралашди. 

Пандаларга сўнгги гап: сизлар яшашга лаёқатли эмассиз

20/03/2018

Ҳаёт қонуни шундай – яшашга лаёқатсиз турлар йўқолиб кетади. Яшовчан, курашувчан, қандайдир ҳимоя воситаси ёки услубига эга, бошқа турлардан тезкорлиги, кўзларининг ўткирлиги, ҳид сезиш қобилиятининг юқорилиги, доимо сергак ва ҳаракатда эканлиги ҳамда бошқа хусусиятлари билан ду шафқатсиз оламда яшаб келаётган мавжудодлар жуда кўп.

Яна