Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диетолог нонушта учун энг яхши таомни айтди

Диетолог нонушта учун энг яхши таомни айтди

Фото: «Ketodietblog.ru»

Aмерикалик диетолог Лорен Манакер тўйимли ва соғлом нонушта учун энг яхши маҳсулотни маълум қилди. Бу ҳақда Eat This, Not That! нашри ёзмоқда.

Экспертнинг фикрича, нонуштага идеал таом тухум ҳисобланади. Унинг калорияси кўп эмас, қанд ва углеводлар эса йўқ. Лекин оқсил, фойдали ёғ ва озиқлантирувчи моддаларга бой бўлиб, улар одамни узоқ вақт тўқ сақлайди. Манакер кунни қовурилган сабзавот, пишлоқ ва иккита тухумдан тайёрланган омлет билан бошлашни мақбул кўради.

Диетолог 2020 йилда австралиялик мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқот ҳақида сўзлаб берди. Унинг иштирокчилари ортиқча вазнга эга бўлиб, икки гуруҳга бўлинишган. Биринчи гуруҳ тухум ва қовурилган нон билан нонушта қилган, иккинчиси эса сутли ёрмалар ва апельсин шарбати билан овқатланишган. Маълум бўлишича, тўрт соатдан кейин иккинчи гуруҳдаги одамлар кучли очликни бошдан кечиришган ва тушликда биринчи гуруҳга қараганда 300 килокалория кўпроқ таом тановул қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг