Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди»
Ҳаётни узайтиришга ёрдам берадиган озиқ-овқатлар орасида сабзавотлар, мевалар, донлар, дуккаклилар, ёнғоқлар, уруғлар ва балиқлар мавжуд. Бу ҳақда диетолог Наталя Лазуренко гапирди, деб ёзади News.ru.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сабзавот ва меваларда иммунитетни мустаҳкамловчи, организмни турли касалликлардан ҳимоя қилувчи витаминлар, минераллар, антиоксидантлар ва фойдали моддалар мавжуд.
Дон ва дуккакли экинлар метаболизмни нормаллаштириш ва овқат ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам берадиган тола, оқсил, темир ва бошқа фойдали моддаларга бой.
Ёнғоқ ва уруғларда соғлом ёғлар, оқсиллар, витаминлар ва минераллар мавжуд бўлиб, улар юрак касалликлари ва саратон хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Омега-3 ёғ кислоталарига бой балиқ гўшти юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди ва мия фаолиятини оширади. Яшил чой таркибидаги кучли антиоксидантлар ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter