Доллар курси яна пастлади

Марказий банк 6 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси икки кунлик бироз ўсишдан сўнг, яна пастлади. Курс -23,43 сўмга тушиб, 11 385,07 сўм бўлди.
Евро курси ҳам тушди (-61,09) ва 12 499,67 сўмга етди.
Россия рублида бироз кўтарилиш кузатилди (+0,19 сўм) ва 137,07 сўм бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter