Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доллар ва евро курси тушди

Доллар ва евро курси тушди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 12 февралидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Мазкур ҳафтада АҚШ доллари курси -6.38 сўмга тушди ва бир доллар нархи 8395.15 сўм бўлди.

Евро ҳам -113.08 сўмга тушди ва 9510.03 сўм этиб белгиланди. Россия рубли ҳам бироз арзонлаб (-0.68), 127.67 сўм бўлди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Эслатиб ўтамиз, долларнинг расмий курси ўтган ҳафтада 8400 сўмдан ошганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг