Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дубайда «Virgin Hyperloop One» капсуласи намойиш этилди

Дубайда «Virgin Hyperloop One» капсуласи намойиш этилди

«Hyperloop» поезди.

Фото: «Hi-News»

«Virgin Hyperoop One» компаниясининг бош директори Бирлашган Араб Амирлигида бўлиб ўтаётган инновация ҳафталигига ташриф буюриб, келажак транспорт тизимининг йўловчилар учун мўлжалланган тўлиқ форматли моделини тақдим этди.

Ўтган йили компания йўловчилар учун мўлжалланган капсуларнинг прототипини синовдан ўтказганди, бироқ унинг ҳозирги кўриниши аввалгисидан фарқ қилади, деб хабар берди «Hi-News».

Ўтган йилги прототип соатига 387 километр тезликда ҳаракатланган, бироқ унинг ички муҳити Дубайга олиб келинган янги моделникидан анча фарқ қилади.

Фото: «Hi-News»

Намуна кенг капсула кўринишида бўлиб, унинг ичида йўловчилар бемалол турган ҳолда юра олади. Ўриндиқлар сенсорли дисплейга эга тирсакқўйгичлар билан жиҳозланган. Шунингдек, улар орасида оёқни бемалол узатиб ўтириш ва кичикроқ жамадонни жойлаштириш учун бўш ўрин бор. Бу орқали «Hyperloop» поездининг ҳаракатланиш вақти қисқаради, лекин дизайерлар йўловчиларга яхши бўлиши учун асосий эътиборни қулайликка қаратган.

Агарда Амирлик янги транспорт тизимини ўз шаҳарларида жорий этишни хоҳлаб қолса, Ҳиндистондан кейинги навбатни эгаллашига тўғри келади. Чунки «VHO» эгаси Ричард Бренсон бу каби линияни етти йил ичида қуришга ваъда бериб қўйган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг