Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунай соҳилидаги Европа гавҳари (фото)

Дунай соҳилидаги Европа гавҳари (фото)

Агар тарих ва замонавийлик бир нуқтада кесишса, бу шубҳасиз, Будапешт бўлади. Венгрия пойтахти Дунай соҳилидаги маданият, мусиқа ва тарих уйғунлашган маскандир.

Ференц Лист аэропорти: Европа юрагига эшик

Ҳар бир саёҳат аэропортдан бошланади. Ференц Лист номидаги халқаро аэропорт Будапештни дунё билан боғлайдиган нуқталардан бири ҳисобланади. У 2024 йилда 17,5 миллион йўловчига хизмат кўрсатган. Янги терминал қурилиши билан бу кўрсаткич 25 миллионга етиши кутилмоқда. Бу нафақат логистика, балки Венгриянинг юксалиб бораётган нуфузини ҳам ифода этади.

Архитектура – тилсиз тарихнавис

Венгрия Парламенти биноси — бу нафақат сиёсий марказ, балки санъат асари ҳамдир. 691 зал, 242 ҳайкал, 40 кг олтин — барчаси неоготик услубдаги ушбу бинода мужассам. Шу ерда, 2000 йилдан буён Авлиё Иштван тожи сақланади.

"Кармелита" саройи ва Варкерт Бозор – тарихда театр, маданият маркази ва бугунги кунда Бош вазир қароргоҳигача бўлган йўлни босиб ўтган иншоотлардир.

Мусиқий шаҳар

Опера театри — Будапештнинг маданий тимсоли. Бу ерда акустика Ла Скала ёки Пале Гарньега тенглашади. Театрнинг биринчи мусиқий директори — Венгрия миллий мадҳиясининг муаллифи Ференц Эркель бўлган.

Гастрономик инқилоб

«Virtu» ресторани — Венгрия миллий таомларининг юқори чўққиси. MOL Campus'нинг 28-қаватида, 143 метр баландликда жойлашган бу ресторан Michelin тафсияномасига кирган.

Дунай соҳили: эсдан чиқмас хотира ва романтик манзаралар

Осма кўприк, Будай қасри — Будапештнинг ўзига хос қирраларини очиб беради.

Дунай бўйидаги "Туфлилар" мемориали эса инсоният фожиасини (Холокост қурбонлари) тарихга муҳрлаб қўйган.

Термал хавзалар ва тарихий осойишталик

Сеченьи сиҳатгоҳи нафақат шифобахш маскан, балки архитектуравий қийматга ҳам эга. Унинг 18 та бассейни ва 1246 метр чуқурликдаги термал булоғи бор.

Будапешт — тарих ва замонавий ҳаёт уйғунлашган шаҳардир. Ҳар бир кўча, ҳар бир бино ўзига хос, бу шаҳарга ташриф — инсон хотирасида бутун умрга сақланиб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг