Дунёдаги биринчи давлатлараро телеферик ишга туширилади

Россиянинг Благовещенск шаҳридан Хитойнинг Хэйхе шаҳригача бўлган дунёдаги биринчи давлатлараро телеферик 2026 йилда ишга туширилади.
Ҳар икки томон ҳам барча зарур инфратузилма қурилиши яқин орада якунланиши ҳақида хабар бериб, уни жорий йилнинг баҳорида ишга туширишни режалаштирмоқдалар.
Телеферик Амур дарёси устидан 70 метр баландликда ўтади: унинг узунлиги 976 метрни ташкил қилади, бир йўналишда саёҳат эса 2,5 дақиқа давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter