Дурангга рози бўлмаган ўсмирларимиз Осиё кубоги финалига чиқишди
![Дурангга рози бўлмаган ўсмирларимиз Осиё кубоги финалига чиқишди](http://static.xabar.uz/crop/9/0/720_460_95_900378491.jpg)
Бугун Осиё кубоги U17 саралаши доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея ўсмирлар жамоалари ўртасидаги учрашув вакилларимизнинг иродали ғалабаси билан якунига етди.
Захирадан майдонга тушган Мамадалихон Олимов дуранг «пишиб турган» паллада, 88-дақиқада ғалаба голини киритди — 3:2. Камбэк!
Бруней 14:0 ҳисобида мағлуб этилган биринчи ўйиндан қолишмайдиган натижа. Ўзбекистон 2 ўйиндан кейин 6 очко билан ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичига йўлланма олди.
Осиё кубоги U17 саралаши
Ўзбекистон U17 — Жанубий Корея U17 — 3:2
Ҳакам: Бижан Ҳайдари (Эрон)
Голлар: Бюнгхон 72 (ўз дарвозасига), Лазизбек Мирзаев 81, Мамадалихон Олимов 88 – Канг Мин Ву 26, Бюнгхон 77.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter