Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ чегарада йирик контрабандани аниқлади

ДХХ чегарада йирик контрабандани аниқлади

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тожикистон Республикасидан олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди.

Жумладан, ўзбек-тожик давлат чегарасининг Сариосиё тумани Чашма қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида 4 дона рюкзакда 39 кг. 409 гр. «героин», 35 кг. 745 гр. «опий» ва 14 кг. 545 гр. «гашиш» моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу умумий оғирлиги 89 кг. 699 гр. бўлган гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг