Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ фавқулодда вазиятлар ходимини 700 млн сўм билан қўлга олди

ДХХ фавқулодда вазиятлар ходимини 700 млн сўм билан қўлга олди

Жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди.

Нурота туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходими деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ушбу хўжаликнинг 80 гектар ер майдонини харидорга 1 млрд. сўмга сотишга келишиб, олдиндан 700 млн. сўм олган вақтларида ушланди.

Андижон шаҳридаги қурилиш фирмаси раҳбари шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 14 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Самарқанд туманида яшовчи фуқаро туман ҳокимининг тегишли қарори билан унга деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун берилган 35 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг