Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Франция, АҚШ ва Канадага одам жўнатмоқчи бўлганларни қўлга олди

ДХХ Франция, АҚШ ва Канадага одам жўнатмоқчи бўлганларни қўлга олди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар К.С., М.О. ва О.З. фуқаро Ш.Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориши ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришлари эвазига 32 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро О.З. фуқаро Ш.Ф.ни ва унинг оила аъзоларини Франция давлатига боришлари учун виза ҳужжатларини олиб бериши эвазига 3 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан ўзининг виза картасига ўтказиб олганлиги аниқланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ҳ.А. Г.М. ва Ж.А. фуқаро Р.М.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 7 000 АҚШ доллари эвазига Канада давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ доллари ва 600 минг сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг