Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ раиси Афғонистон пойтахтига борди

ДХХ раиси Афғонистон пойтахтига борди

Фото: X

ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов Афғонистонда мамлакат мудофаа вазири билан учрашди. 

22 июл куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-полковник Баҳодир Қурбонов Кобул шаҳрида «Толибон» Миллий мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Мулла Муҳаммад Ёқуб билан учрашди.

Учрашувда ДХХ раисининг ўринбосари Фаррух Мухторов, ДХХ раисининг ўринбосари — чегара қўшинлари қўмондони Салимжон Ҳасанов ва бошқа расмий делегация аъзолари қатнашган.

Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистон делегацияси Афғонистондаги хавфсизлик ҳолати ва иқтисодий тараққиётдан мамнун эканини, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг