Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ раиси қандай китоблар ўқийди?

ДХХ раиси қандай китоблар ўқийди?

Фото: «Ruspekh.ru»

Мамлакатимизда «Book challenge» давом этаётган бир вақтда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев телеграмдаги каналида қизиқарли лойиҳа эълон қилди. Унда Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларини эгаллаб турган таниқли шахсларнинг севимли китоблари ҳақида маълумотлар тақдим қилинмоқда.

Муаллифнинг қайд этишича, лойиҳа жамоатчиликда илиқ кутиб олинди ва катта қизиқиш уйғотди.

«Лойиҳага имкон қадар турли йўналишдаги ташкилот ва муассасалар раҳбарларини жалб этишга ҳаракат қиляпмиз. Умид қиламизки, юқори мартабали раҳбарларнинг бугун эълон қилинаётган севимли китоблари рўйхати ҳам муштарийларга маъқул келади», деб ёзади у.

«Раҳбарларнинг севимли китоби» лойиҳасининг 1-қисми билан ушбу ҳаволада танишингиз мумкин. Қуйида унинг 2-қисми тақдим этилади:

Абдусалом Азизов – Давлат хавфсизлик хизмати раиси

  • Амир Темур. «Темур тузуклари»
  • Марсель Брион. «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур»
  • Лев Толстой. «Уруш ва тинчлик»

Шунингдек, А.Азизов Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» асарларини ҳам албатта ўқиш кераклигини тавсия қилди.

Қаҳрамон Қуранбоев – Ёшлар иттифоқи раиси

  • Амир Темур. «Темур тузуклари»
  • Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
  • Муҳаммаджон Қуронов. «Болам бахтли бўлсин десангиз»

Баҳодир Қурбонов – Мудофаа вазири

  • Амир Темур. «Темур тузуклари»
  • Эрих Мария Ремарк. «Уч оғайни»
  • Габриэль Гарсия Маркес. «Ёлғизликнинг юз йили»

Иномжон Маджидов – Олий ва ўрта махсус таълим вазири

  • Этель Лилиан Войнич. «Cўна»
  • Пиримқул Қодиров. «Уч илдиз»
  • Жек Лондон. «Мартин Иден»

Шуҳратбек Абдураҳмонов – Андижон вилояти ҳокими

  • Ли Куан Ю. «Учинчи дунё мамлакатларидан - биринчига. Сингапур тарихи (1965-2000)»
  • Заҳириддин Муҳаммад Бобур. «Бобурнома»
  • Амир Темур. «Темур тузуклари»

Шунингдек, Ш.Абдураҳмонов Муҳаммад Юсуф шеъриятини ҳам севиб ўқишини маълум қилди.

Ғофуржон Мирзаев – Сирдарё вилояти ҳокими

  • Ҳильда Ҳукҳэм. «Етти иқлим султони»
  • Дэн Сяопин. «Замонавий Хитойнинг асосий масалалари»
  • Ли Куан Ю. «Учинчи дунё мамлакатларидан - биринчига. Сингапур тарихи (1965-2000)»

Муроджон Азимов – Божхона қўмитаси раиси

  • Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва Муҳаммад Юсуф шеърий тўпламлари
  • Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
  • Чингиз Айтматов асарлари

Набижон Қосимов – Ўзбекистоннинг Германия Федератив республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси

  • Ронда Берн. «Сир» («Secret»)
  • Дейл Карнеги. «Дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш тўғрисида» («How to Win Friends and Influence People»)
  • Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг