Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Ургут ва Сардобадаги коррупцион ҳолатларни фош қилди

ДХХ Ургут ва Сардобадаги коррупцион ҳолатларни фош қилди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Самарқанд вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ургут туман филиали мутахассиси 15 сотих ташландиқ ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи туман хокимининг қарорини чиқартириб, тегишли кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув истеъмолчилари уюшмаларидан бирининг раиси боғдорчиликка мўлжалланган ер майдонларини полиз экинлари экишга бериш орқали шахсий моддий манфаатдор бўлиш мақсадида ваколатини суистеъмол қилиб, маҳаллий фермер хўжалигининг 4 гектар ер майдонини Гулистон шаҳрида яшовчи фуқарога ажратиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ДХХ ҳамда Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармалари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишларга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг