Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эбола вируси: Конгода қурбонлар сони 250 нафардан ошди

Эбола вируси: Конгода қурбонлар сони 250 нафардан ошди

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси тарқалиши жиддий тус олмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 1003 нафарда касаллик тасдиқланган бўлиб, 254 киши вафот этган.

Мутахассислар бу ҳозиргача қайд этилган энг оғир Эбола эпидемияларидан бири эканини таъкидламоқда. Расмийлар аниқланмаган ҳолатлар сони янада кўп бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Қўшни Угандада ҳам 19 нафар бемор рўйхатга олинган, уларнинг икки нафари вафот этган. Бу ҳолатлар Конгодаги эпидемия билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Асосий муаммолардан бири – касалланганлар билан мулоқотда бўлган шахсларни тўлиқ аниқлаш. Ҳозирча уларнинг атиги 58 фоизи назоратга олинган. ЖССТ маълумотларига кўра, эпидемияни тўхтатиш учун бу кўрсаткич камида 90 фоиз бўлиши керак.

Конгода тарқалаётган Бундибугио штамми учун ҳозирча тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас. Бу эса вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг