ЕЧЛ. «Боруссия» «ПСЖ» устидан ғалаба қозонди
Европа Чемпионлар лигаси яримфинали иккинчи жуфтлигида Дортмунднинг «Боруссия» клуби «ПСЖ»ни қабул қилди.
Биринчи таймда Фюллкруг киритган гол якунда дортмундликларга ғалаба келтирди.
Жавоб ўйини 7 май санасида Парижда бўлиб ўтади.
Биринчи яримфиналнинг илк ўйинида «Бавария» ва «Реал» ўзаро тўқнаш келиб, жанговар дуранг қайд этилганди — 2:2.
ЕЧЛ. ЯРИМФИНАЛ
Боруссия Д — ПСЖ 1:0
1 май, «Сигнал Идуна Парк»
Гол: Фюллкруг (36).
Боруссия Д — Кобел, Рюэрсон (Волф, 87), Ҳуммелс, Шлоттербек, Матсен, Забитцер, Жан, Брандт (Нмеча, 87), Санчо, Адейеми (Ройс, 83), Фюллкруг (Мукоко, 90).
ПСЖ — Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Эрнандес (Лукас Бералдо, 42), Мендеш, Фабиан Руис, Витиня, Заир-Эмери, Дембеле, Барколя (Коло-Муани, 65), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Матсен (19), Руис (53), Шлоттербек (73).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter