Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ қуръаси ташланди: Кучли жамоалар эрта тўқнаш келишади

ЕЧЛ қуръаси ташланди: Кучли жамоалар эрта тўқнаш келишади

Фото: «UEFA»

Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг чорак финал ва ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра, номдор жамоалар — «Реал», «Манчестер Сити», «Ювентус», «Барселона», «Бавария» клублари турнир сеткасининг бир томонига тушиб қолишди. Энди улардан фақат биттаси фақат биттаси финалгача етиб бора олади. Турнир сеткасининг бошқа томонидан «Лейпциг», «Атлетико», «Аталанта» ва «ПСЖ» жамоалари ўрин олишди.

Чорак финал жуфтликлари (12-15 август):

  1. «Реал» / «Манчестер Сити» — «Лион» / «Ювентус»
  2. «РБ Лейпциг» — «Атлетико»
  3. «Наполи» / «Барселона» — «Челси» / «Бавария»
  4. «Аталанта» — «ПСЖ»

Ярим финал жуфтликлари (18-19 август):

  • 1-жуфтлик ғолиби — 3-жуфтлик ғолиби
  • 2-жуфтлик ғолиби — 4-жуфтлик ғолиби

Финал. 23 август

Эслатиб ўтамиз, пандемия сабаб ЕЧЛнинг 1/4 финалидан бошлаб барча ўйинлари Португалиянинг Лиссабон шаҳрида ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг