«Effect.uz» мухбирлари устидан очиқ суд жараёни бошланди

Бугун Қашқадарё вилоят судида судланувчилар Ҳ. Аҳмедов (1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган, «Effect.uz» веб-сайти мухбири), А. Нуримбетов (1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, «Effect.uz» веб-сайти мухбири) ва Э. Таджибаев (1990 йилда Фарғона вилоятида туғилган, «Effect.uz» веб-сайти мухбири) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.
Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят суди судьяси Н. Абдуллаев раислигида кўрилмоқда.
Судланувчилар Ҳ. Аҳмедов Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш), А. Нуримбетов Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 140-моддаси (ҳақорат қилиш), 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) ва Э. Таджибаев Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 140-моддаси (ҳақорат қилиш), 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 31 май куни ўтказилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида «Effect.uz» сайти ходимларининг жиноят ишлари бўйича Термиз туман судидаги хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб, Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокурорга тақдимнома киритилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter