Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

EGOI 2025: Ucell кўмагида ўқувчи қизларнинг янги ютуқлари (видео)

EGOI 2025: Ucell кўмагида ўқувчи қизларнинг янги ютуқлари (видео)

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчи қизларидан иборат терма жамоа Боннда ўтказилган EGOI 2025 қизлар ўртасида информатика бўйича Европа олимпиадасида иккита бронза медалини қўлга киритди. Бу иштирок Рақамли технологиялар вазирлигининг ICT4Girls миллий лойиҳаси туфайли амалга ошди.

Мазкур лойиҳа қизларни ИТ соҳасига фаол жалб этишга алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, таълим ташаббусининг ҳамкори бўлган Уcелл компанияси кўмагида халқаро саёҳат молиялаштирилди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ойша Мирзатиллаева ва Қорақалпоғистон Республикасидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 9-синф ўқувчиси Малика Хўжамуратова бронза медали билан тақдирланди. Бу жиддий ютуқ машаққатли тайёргарлик, қатъият ва ўз кучига бўлган ишонч натижаси бўлди.

Қизларнинг халқаро олимпиада сари йўли кетма-кет иккинчи йил миллий саралаш майдони бўлиб хизмат қилаётган ICT4Girls лойиҳасидан бошланди. У мамлакатнинг барча ҳудудларидаги мактаб ўқувчиларини алгоритмларни ўрганиш, дастурлаш ва жамоавий ишлашга жалб қилади. Бу йилги саралаш босқичида 400 нафарга яқин мактаб ўқувчиси иштирок этди. Ҳудудий босқич ва республика финал босқичидан сўнг терма жамоанинг якуний таркиби маълум бўлди.

Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги Рақамли таълимни ривожлантириш марказининг саъй-ҳаракатлари ва Уcелл компаниясининг кўмаги билан таълим ташаббуси ташкил этилди, ғолибаларга совринлар топширилди ҳамда терма жамоанинг халқаро мусобақалардаги иштироки молиявий таъминланди.

Ўзбекистон EGOI олимпиадасида илк бор 2024 йилда иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритган эди. Янги муваффақият — икки соврин билан қайтиш — тизимли тайёргарлик самарадорлигини ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ucell компанияси ўртасидаги ҳамкорлик натижадорлигини тасдиқлайди.

EGOI олимпиадаси иштирокчиларга технологиялар оламида ўзларини намоён этиш, салоҳиятни юзага чиқариш ва халқаро тажриба орттириш имконини берди. Бу йўлда Ucell ҳар доимгидек ишончли ҳамкор ва таянч сифатида бугун юртимизнинг рақамли келажагини барпо этаётган ёшлар ёнида турди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг