Эҳтиёткор оптимизм: Германияда коронавирус тарқалиши сусаймоқда

«Германияда коронавирус тарқалиши сусаймоқда, аммо карантин чораларини юмшатиш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкинмас. Инфекция юқтирганлар сони тинмай камайиб-кўпайиб туришига ҳали бир неча ҳафта гувоҳ бўламиз», — деди Роберт Кох институти раҳбари Лотар Вилер.
Унинг айтишича, энди ўлим ҳолатлари сони ошиши кутиляпти.

Германия касалхоналар жамияти (DKG) берган маълумотга кўра, интенсив терапия бўлимларида жойлар ва ўпкага сунъий шамол жўнатиш қурилмалари етарли. Касаллик аниқланган 100 мингдан кишининг 10-15 фоизигина касалхона ёрдамига муҳтож. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, бу яхши кўрсаткич.
Маълумот учун: Германия — коронавирус энг кўп аниқланган 5 мамлакатнинг бири: 8 апрель соат 15:30 ҳолатига, коронавирусни юқтирганлар сони 107,6 мингдан ошди, соғайиб кетганлар — 36 минг нафар. Эътиборли жиҳатлардан бири Германияда коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари нисбатан камлигидир — ҳозирга келиб 2 мингдан ошди. Солиштириш учун: коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари Италияда — 17,1 минг, Испанияда — 14,5 минг, АҚШда — 12,8 минг, Францияда — 10,3 минг, Буюк Британияда — 6,1 минг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter