Экологияга оид инновацион стартапларни йўлланг!

Сизда табиатни асраш, қайта тикланадиган энергия, чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ресурсларини тежаш ёки ҳаво сифатини яхшилаш борасида инновацион ғоялар борми? Ундай бўлса, энг яхши экологик стартаплар танловида иштирок этинг ва Марказий Осиёда илк марта ўтказилаётган EcoExpo 2025 кўргазмасида қатнашиш имконини қўлга киритинг!
Стартаплар қандай йўналишда бўлиши керак?
• Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган технологиялар;
• Чиқиндини камайтириш ёки қайта ишлашга доир лойиҳалар;
• Қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича янгиликлар;
• Табиат ресурсларини тежашга қаратилган экологик ечимлар;
• Сув ва ҳавони тозалашга доир интеллектуал ечимлар.
Қандай ёрдам берамиз?
• Ҳар бир вилоятдан камида 10 та стартапга бепул 6 квадрат метр жой ажратилади ва экологик масалаларга бағишланган тақдимотларни жойлаштиришда моддий ёрдам кўрсатилади;
• Энг яхши 5 стартап молиявий қўллаб-қувватланади;
• Мутахассислардан менторлик ёрдами;
• Экологик ҳамкорликлар учун қулай платформа.
Тақдимотларни қабул қилиш муддати: 5 июнь
Тақдимотни йўллаш учун почта: taqdimotecoexpo@gmail.com
Атроф-муҳитни асрашга йўналтирилган инновацион ғоянгизни биз билан бирга амалга оширинг ва энг яхши стартаперлар қаторида бўлинг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter