Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ekolog.uz эковолонтёрлари ниҳолларнинг кейинги тақдирини назорат қилади

ekolog.uz эковолонтёрлари ниҳолларнинг кейинги тақдирини назорат қилади

Куни кеча ekolog.uz сайти Лукойл компаниясининг молиявий кўмагида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида манзарали дарахт экиш акциясини ўтказди. Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё ва Бухоро вилоят бошқармалари, Ободонлаштириш бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё ва Бухоро вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу ташаббус доирасида 5 турдаги 1100 дона айланд, япон сафораси, павлония, аморфа, гужум, акация, чинор каби дарахт кўчатлари экилди.

— Акция Қарши шаҳрининг маркази, Соҳил бўйи хиёбони, Бухорода эса Амир Темур маҳалласида амалга оширилиб, ёшлар, экоинспекторлар, ekolog.uz волонтерлари, Ободонлаштириш ишчилари, нуронийлар, Лукойл компаниясининг ходимлари қатнашди,— деб хабар беради экофаол Наргис Қосимова. — Кўчатларни танлашда дастлаб уларнинг хусусиятларини ўргандик. Уларнинг аксарияти сувсизликка чидамли, ҳудуд иқлимига мос. Экилган ниҳолларнинг кейинги тақдири эковолонтёрлар, Табиат ресурслари вазирлиги вилоят бошқармалари, Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан назорат қилиниб, суғориш ишлари таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг