Эксперт электрон почтангизга қўйилган тақиқ сабабини айтди
Аввало таъкидлаш керакки, почта хизматлари фойдаланувчининг ҳисобини блокировка қилиш ҳуқуқига эга. Улар буни почтани бузиб киришга шубҳа туғилганда, спам-жўнатмалар ёки давлат органлари ва тегишли идоралар илтимосига кўра амалга оширишади.
Синергия университетининг Ахборот технологиялари институти директори Станислав Косаревнинг Prime ахборот агентлигига айтишича, блокировканинг сабабларига қараб, ундан халос бўлишнинг турли усуллари мавжуд.
– Одатда биз Mail.ru вa Yandex почта хизматларидан рўйхатдан ўтганимизда, фойдаланувчилар шартномасига индамайгина розилик билдирамиз. Агар сиз шартларни диққат билан ўқиб чиқсангиз, унда почта хизматлари фойдаланувчи ҳисобидаги ёзишмаларни ўчириш ёки блоклаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолганини билиб оласиз. Шунингдек, почта хизматлари сабабини кўрсатмасдан ва фойдаланувчиларга олдиндан хабар бермасдан почта қутиларига киришни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш ҳуқуқига эга, – дейди у.
Статистик маълумотларга кўра, блокировка кўпинча почта хизматлари шубҳали фаолиятни сезгани сабабли содир бўлади. Масалан, почтага янги жойдан киришга уриниш, паролларни тахмин қилиш. Иккинчи кенг тарқалган сабаб – шахсий почта қутисидан оммавий жўнатмалар. Агар мурожаат мурожаатчилар томонидан жуда кўп шикоятлар бўлса ҳам спамга тушиб қоласиз. Ва энг кўп учрайдиган учинчи ҳолат – давлат ва бошқа тегишли идоралар талабига кўра блокировка қилинишингиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter