Эквадор президенти Ассанж нега сиёсий бошпанадан маҳрум этилганини айтди

«WikiLeaks» асосчиси Жулиан Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидан «жосуслик маркази» сифатида фойдаланишга уринган. Эквадор президенти Ленин Морено «The Guardian» нашрига берган интервьюсида шундай деди.

Президентнинг айтишича, Ассанж четдан босим ўтказиш натижасида сиёсий бошпанадан маҳрум этилмади. Қолаверса, «WikiLeaks» асосчиси билан содир бўлган воқеа бевосита Эквадор қарзини узиш учун америкаликлар билан тузгани битим ҳосиласи деган гап-сўзларни ҳам давлат раҳбари инкор этди.
Эквадор президенти Буюк Британиядан Ассанжнинг ҳуқуқлари таъминланиши тўғрисида кафолат хати олганини таъкидлади. Ассанж уни ўлим жазоси кутаётган мамлакатга юборилмайди — Ленин Моренонинг бунга ишончи комил.
Морено, шунингдек, Ассанж бошқа мамлакатларнинг демократиясига аралашишда элчихонадан фойдаланганини қоралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter