Электрдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилди
Аввал хабар берганимиздек, Қонун (ЎРҚ–1121-сон, 11.03.2026 й.) билан Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди.
Унга кўра, куннинг ёруғ қисмида зарурат бўлмаган ҳолатларда ҳам электр ёки иситиш мосламаларидан фойдаланиш БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Агар ушбу ҳолат бир йил ичида такрор кузатилса, 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.
Аввал бундай қонунбузилишлари фақат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан расмийлаштирилган бўлса, ҳозирда ФВВ ва ИИБ ходимлари томонидан ҳам чора кўрилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter