Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электромобилларни хонадонда қувватлаш учун тунги тариф жорий қилинади

Электромобилларни хонадонда қувватлаш учун тунги тариф жорий қилинади

Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.

Бундан ташқари, йиғилишда электр тизимини ривожлантиришда янги зарядлаш қувватларини ҳисобга олиш зарурияти таъкидланди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг