Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эмлаш кўрсаткичлари бўйича водий пешқадам

Эмлаш кўрсаткичлари бўйича водий пешқадам

Фото: «Krasnodar.ru»

4 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 51607 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 22748  нафарни, 2-босқич эмланганлар  26521  нафарни, 3-босқич эмланганлар   2338 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 2295198 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар  1448557  нафарни, 2-босқичда эмланганлар   840255 нафарни, 3-босқич эмланганлар 6386 нафарни ташкил қилди.

4 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (6870 доза),

Наманган вилояти (6412 доза),

Тошкент вилояти (5069 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 287723 доза,

Наманган вилоятида 270235 доза,

Андижон вилоятида 262972 доза,

Самарқанд вилоятида 216339 дозани ташкил қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг