Энди архивдан маълумотнома олиш анча осонлашади
Президент Шавкат Мирзиёев бугун имзолаган «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга асосан, кейинги йилдан архивдан маълумотнома олиш анча осонлашади.
Чунки 2020 йил 1 июнгача қуйидаги хизматларни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни жорий қилинади:
- ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
- иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
- иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
- араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;
- архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш).
Бундай маълумотномалар асосан пенсияга чиқаётган пайтда жуда керак бўлади. Пенсия арафасидаги фуқаролар архивма-архив тентираб юриши ҳам кузатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter