Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди баскетболчиларнинг ҳам миллиардери бор

Энди баскетболчиларнинг ҳам миллиардери бор

Фото: «Assosiated Press»

Америкалик машҳур баскетболчи, икки карра олимпия чемпиони ЛеБрон Жеймс энди миллиардер. NBA да ўйнаётган баскетболчилардан ҳали биронтаси миллиардер бўлган эмас.

«Лос-Анжелес Лейкерз»нинг 37 ёшли басткетболчиси ЛеБрон Жеймс ўтган йили 121,2 миллион доллар даромад қилиб, жами пуллари 1 миллиард долларга етди, деб ёзди «Forbes».

Шу пайтгача фақат афсонавий Майкл Жордан миллиардерга айланган. Бироқ у 1-миллиардини 2014 йилда, спортдаги фаолиятини тугатганидан сўнг 11 йил ўтиб ишлаб топган.

ЛеБрон Жеймс — 4 марта NBA чемпиони, АҚШ терма жамоаси билан икки марта Олимпия чемпионлигини қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг