Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергия самарадорлигини оширишнинг иқтисодий фойдаси ва атроф-муҳитга таъсири

Энергия самарадорлигини оширишнинг иқтисодий фойдаси ва атроф-муҳитга таъсири

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, мамлакатимизда энергия самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш соҳасида инвестиция салоҳияти шакллантирилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатдаги кўп хонадонли уй-жой ташқи деворларни изоляциялаш, иситиш тизимларини алмаштириш, эшик ва деразаларни алмаштириш натижасида йилига 60 миллион доллардан ортиқ маблағни тежаш қилиш мумкин.

Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларга кўра, ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, соғлиқни сақлаш муассасалари, мактабгача таълим муассасалари ва давлат мактабларида ҳам шундай салоҳият мавжуд бўлиб, энергия самарадорлигини оширишга қаратилаган мақсадли инвестициялар киритилиши орқали энергия истеъмолини 20-50%га тежаш имконини беради ва истеъмолни йилига 7,1 млрд кВт/соатгача қисқартириш мумкин.

Иқтисодий фойдадан ташқари, бу чора-тадбирлар ҳар йили атмосферага чиқариладиган СО₂ ҳажмини ўртача 780 минг тоннага қисқаришига ёрдам беради. Мамлакатда углерод бирликлари савдоси бозори мавжуд ва биз ортиқча квоталарни бошқа давлатларга муваффақиятли равишда сотяпмиз. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш савдо ҳажмини янада оширишга имкон беради, бу эса йилига 50 миллион долларгача даромад келтириши мумкин.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар инфратузилмани янгилаш, энергия самарадорлигини ошириш ва бозор тамойиллари асосида барқарор ва самарали энергетика тизимига босқичма-босқич ўтиш ўзининг илк натижаларини бермоқда. Бундай чора-тадбирлар нафақат иқтисодий фойда келтиради, балки экологик барқарорликни таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Энергия самарадорлигини оширишга қаратилган инвестицияларнинг муваффақияти, биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларда маҳаллий аҳоли ва ташкилотларнинг иштирокини таъминлаш лойиҳаларнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Натижада, энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар нафақат иқтисодий самарадорликни таъминлайди, балки мамлакатимизнинг барқарор ривожланишига ҳам ҳисса қўшади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг