Энг арзон дори қайси дорихонада? «Эксперт фикри»да навбатдаги видеоинтервью
«Xabar.uz» сайти Ўзбекистондаги биринчи дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки — IT-Парк билан ҳамкорликда янги видеолойиҳа — «Эксперт фикри» дастурини йўлга қўйган эди.
Кўрсатувнинг дастлабки сонида «Altmed» стартап-лойиҳаси ҳақида сўз юритилганди.
Видеолойиҳанинг бугунги сонида «ArzonApteka» вакили Нигора Оқилова билан суҳбатлашамиз.
Дори воситаларни доимий қабул қилувчи беморлар, пенсионерлар, узоқ муддат даволаниш муолажаларини олиб борувчи шахслар, умуман, ҳар биримизни қайси дорихонада керакли дорилар борлиги ва қай бирида у арзонроқ экани қизиқтиради.
Дориларнинг нархлари эса бир ҳудудда жойлашган дорихоналарда ҳам бир-биридан анча фарқ қилиши мумкин. Унда нима қилиш керак? Бирма-бир дорихоналарни айланиб чиқиш керакми?
— Шу жиҳатдан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида «ArzonApteka» лойиҳаси йўлга қўйилган. Бу лойиҳа айни кунда бошланғич стартап эмас, балки кенг масштабда хизмат кўрсатаётган тизимдир. Бизга бир кунда 15 минг мурожаат келиб тушади. Тошкентдаги call-марказ, телеграм-бот ва мобиль иловамиз орқали аҳоли керакли дори воситаси қайси дорихонада борлигини, манзили (локацияси)ни, нархини билиб олади. Топилиши қийин бўлган ва камёб дориларни топишда ҳам бизнинг тизимдан кенг фойдаланишади, — дейди Нигора Оқилова.
Лойиҳа аллақачон муваффақиятли фаолият олиб бораётган бўлса, унинг муаллифлари нега IT-Парк кўмагига таянишмоқчи?Улар яна қандай қулайликлар яратиш ниятида? Бунга эксперт фикри қандай? Нега ҳиндистонлик эксперт қонунчиликка ўзгартириш киритиш керак деб ҳисоблайди?
Бу ҳақда видеоинтервьюда батафсил танишасиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter